Ссылки доступа

Транспорт вазири тайинланганидан 4 кун ўтиб, у бошқарадиган вазирлик ҳам таъсис этилди


Шавкат Мирзиëев Очилбой Раматов (ўртада) билан
Шавкат Мирзиëев Очилбой Раматов (ўртада) билан

Президент Шавкат Мирзиёев февралнинг биринчи кунида иккита янги вазирликни жорий этди. Президентнинг 1 февралдаги қарори билан Энергетика ваъзирлиги таъсис этилгани бир неча кун олдин хабар қилинган эди.

7 февралда эълон қилинган расмий маълумотда, 1 февраль куни “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони имзолангани ва бу фармон асосида Транспорт вазирлиги ташкил этилгани эълон қилинди.

​Фармонда Транспорт вазирлиги Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги негизида ташкил этилиши қайд этилган.

Вазирлик автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, метрополитен, йўл хўжалигини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Фармонга мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг транспорт соҳасига оид ваколатлари ҳам янги тузилган вазирлик ваколатига ўтказиб берилди.

Қизиғи шундаки, ҳали Транспорт вазирлиги тузилмай туриб, Шавкат Мирзиёев 28 январь кунги қарори билан Бош вазирининг 1-ўринбосари Очилбой Раматовни транспорт вазири этиб тайинлаган.

31 январь куни бу борада фикр билдирган соҳа мутахасисслари Транспорт вазирлиги тузилишига қарши бўлган Очилбой Раматов транспорт вазири этиб тайинланганидан таажуб билдирган эдилар.

«Президент¸ транспорт-логистика соҳасини инқирозга олиб келган одамни Транспорт вазири этиб тайинласа¸ демак Мирзиëевга бу соҳадаги ҳақиқий аҳвол ҳақидаги маълумот етиб бормаяпти»¸ - деди соҳа мутахассислари.

Транспорт-логистика соҳасида ишловчи тадбиркорлар ҳам бу соҳа бошқарувини “21-асрга тўғри келмайдиган” вазиятда деб баҳолаган эдилар.

“Бу соҳанинг расво бўлганини исботлаш учун ДХХ дан ҳужжат-далил олишга ҳожат йўқ. Халқ кўриб турипку аҳволни – билетлар қани? На поезд¸ на самолëтга онлайн билет олишнинг иложи йўқ¸ ҳалиям ўзларининг кассаларида сотиш керак. Нима учун? Қаерда нақд пул айланса¸ ўша жойда катта коррупция бор. Билет ололмайсиз¸ поезд ë самолëтга чиқсангиз¸ ярми бўш. Қани Россия¸ Қозоғистонга қўйиш ваъда қилинган автобуслар? Нима учун Ўзбекистон ҳудудида бошқа давлатларнинг автобуслари қатнаяпти? Ҳукуматлараро келишувда бунақа қатновлар тақиқланганку! Бунақа қатновдан тушаё​тган пуллар кимларнинг чўнтагига кетаяпти?”¸ деб айтган эди транспорт соҳаси бўйича мутахассис тадбиркор.

XS
SM
MD
LG