Ссылки доступа

"Халқ генерали" Саид Қиёмиддин Ғозининг муддати 18 йилга камайтирилди


Саид Қиёмиддин Ғози
Саид Қиёмиддин Ғози

Ўтган асрнинг 90 йилларида Тожикистонда машҳур бўлган руҳоний Саид Қиёмиддин Ғозининг қамоқ муддати 18 йилга камайтирилди.

Ўтган йилнинг май ойида у миллий, ирқий, этник ва диний нафрат уйғотишда, ватанга хиёнат қилиш ва конституциявий тузумни куч билан ағдариб ташлашга ошкора чақириқ билан чиққанликда айбдор деб топилиб, 25 йил озодликдан маҳрум қилинган эди.

Саид Қиёмиддин Ғозининг қамоқ муддати қисқартирилиши борасидаги қарор ўтган ойда маҳкумнинг адвокатлари томонидан берилган илтимосномани кўриб чиққан Тожикистон Олий судининг жиноий ишлар бўйича Суд Ҳайъати томонидан қабул қилинди. «Суд Ҳайъати маҳбуснинг чин дилдан пушаймон эканлигини ва оғир жиноятларни фош қилишда кўрсатган ёрдамини инобатга олди", - дея хабар берди 8 феврал куни Олий суд.

Собиқ руҳоний жазо муддатини ўтаётган “Кирпичний” посёлкасидаги колония бошлиғи Баҳодур Исмоиловнинг айтишича, ҳозирча Олий суддан расмий қоғоз келмаган. Унинг сўзларига қараганда, маҳбуснинг саломатлиги жойида, шикоят қилмаяпти.

Эшон Сайид Қиёмиддин Ғози (Ғозиев) 1992 йилда коммунистик режимга қарши бўлганлар тўпланган Душанбедаги “Шохидон” майдонидаги нотиқлардан бири эди. Уни норасмий равишда «генерали мардуми» («халқ генерали») деб аташарди. Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши билан (1992-1997) Ғози Афғонистонга ўтди ва у ерда Бирлашган Тожик мухолифати(БТМ) билан ҳамкорлик қилди. 1997 йилда тинчлик ва миллий яраш тўғрисида Умумий келишув имзоланганидан кейин таниқли руҳоний ватанига қайтиб келди ваБТМ номидан Миллий Яраш Комиссиясининг аъзоси бўлди. Тинчлик тўғрисидаги Умумий Келишувни ҳаётга татбиқ этгани учун «Шараф» ордени билан мукофотланди.

2018 йилнинг май ойида Тожикистон Олий суди Саид Қиёмиддин Ғозини 25 йил қамоқ жазосига хукм қилди. У миллий, ирқий, этник ва диний нафрат уйғотишда, ватанга хиёнат қилиш ва конституциявий тузумни куч билан ағдариб ташлашга ошкора чақириқ билан чиққанликда айбдор деб топилди. 2017 йил ноябрида собиқ руҳоний Россия ва Тожикистон махсус хизматлари томонидан Санкт-Петербургда ўғирланиб Хўжандга олиб келинди. «Халқ генерали» устидан суд жараёни ёпиқ режимда бўлиб ўтди.

Ўтган йилнинг ёзида колонияда бўлган Саид Қиёмиддин Ғози баёнот бериб, Эрон фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партиясига ҳомийлик қилаётганини айтган эди. Тожикистоннинг давлатга тегишли барча телеканалларида 18 июнь куни намойиш қилинган«Кўринмас илдизлар» («Решаҳои ноаён») ҳужжатли фильмда собиқ руҳоний “ТИУП Тожикистон учун зарарли ва сотқин партия бўлиб қолишини” таъкидлади». Унинг сўзларига қараганда, 2020 йилда “партия хўжайинлари” Тожикистонда давлат тўнтаришини уюштиришлари учун Теҳрон ТИУПни қайта тиклашга уринаётган экан.

XS
SM
MD
LG