Ссылки доступа

Терговда бўлган «Таджпромбанк» раҳбари $10 млн.ни мулк билан қайтарди


Джамшед Зиёев
Джамшед Зиёев

Иши терговда бўлган «Таджпромбанк» собиқ раҳбари Жамшед Зиёев кредит муассасига 100 млн. сомони ($10 млн.дан ортиқ) қарзни мулк билан қайтарди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий банки раҳбари Жамшед Нурмуҳаммадзода Душанбеда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Жамшед Зиёев 2018 йилнинг 24 апрелида ушланган ва Шохмансур туман ИИБ вақтинчалик ушлаб туриш изоляторига жойлаштирилган эди. Ўшанда банкирга нисбатан қонунга зид равишда кредит бериш, камомад ва «Таджпромбанк» пулларини ўзлаштириш айби қўйилиши мумкинлиги айтилган эди. Манбанинг маълум қилишича, Жамшед Зиёевга Тожикистон Жиноят кодексининг иккита моддаси - 245-модда (ўзлаштириш ва камомад) ва 247-модда (фирибгарлик) бўйича айб қўйилган. Тергов Тожикистон Бош прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

«Жамшед Зиёев банкка мулк билан 100 млн. сомонини қайтарди, бу мулк «Таджпромбанк»нинг махсус маъмури томонидан аукционда сотилиб, пуллар одамларга қайтарилади», - деди ТМБ раиси. Нурмухаммадзоданинг таъкидлашича, айни дамда «Таджпромбанк»нинг аҳоли олдидаги мажбурияти 59 млн. сомонигача қисқарди.

Аммо шунга қарамай банк олдида катта муаммолар турибди. Ўтган йили Тожикистон Ҳисоб палатаси аудиторлари томонидан, куни кеча муассаси раҳбари Карахон Чиллазоданинг айтишича, касодга учраши арафасида «Таджпромбанк»нинг270 млн. сомони миқдоридаги молиявий зарари аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, банкка 45 минг доллар қўйган таниқли адвокат Солижон Жўраев ўтгани йили хукуматга йўллаган очиқ хатида, Зиёевни яширин бухгалтерия ҳисобини юритишда ва банк молиявий ресурслари зарар кўраётган корхоналарга берилаётганида айблаган эди. Адвокатнинг фикрича, «Таджпромбанк» раҳбарияти атайлабдан омонатчиларга пулларни қайтармаяпти, у банкнинг қолган активларини юқори нархларда баҳолган.

«Таджпромбанк» муваққат маъмурияти раҳбари Тақдир Шариповнинг 7 феврал куни баёнот беришича, банк омонатчиларига мулк таклиф қилинмоқда, бироқ уларнинг кўпчилиги, жумладан Миллий банк, Молия вазирлиги ва Суғурта бўйича давлат агентлиги ўз пуллариниқайтариб олишни исташмоқда. Унинг сўзларига қараганда, сўнгги йилларда «Таджпромбанк»нинг омонатчилари 5800 дан 310гача камайган. «Банк касодга учраш босқичида турибди. Бу жараён қачон тугайди буни билмаймиз», - деди Тақдир Шарипов.

XS
SM
MD
LG