Ссылки доступа

Қозоғистон минтақаларида совуқлар туфайли мактабларда дарслар бекор қилинди, трассалар беркитилди


Қарағанда, Павладар, Кўкчатов, Шарқий Қозоғистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида мактабларнинг 1- синфидан 11- синфигача ўқувчилар учун дарслар бекор қилинди.

Остонада 8 феврал куни биринчи сменадаги ўқувчилар, коллежларнинг биринчи курс талабалари учун дарслар бўлмади. Бунга Қозоғистоннинг шимолий ва марказий минтақаларида кузатилаётган кучли совуқлар сабаб бўлди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли автомобил трассалари беркитилди. «Казахавтодор» корхонасининг маълум қилишича, Павлодар вилоятидаги йўллар ёпилди. Шунингдек, Остонадан барча йўналишлар бўйича йўллар ҳам беркитилди. Шарқий Қозоғистон, Оқмола ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида жамоат ва дизель автотранспорт ҳаракати тўхтатилди.

Ҳафта бошларида ички ишлар вазирининг ўринбосари Юрий Ильин ҳароратнинг кескин тушиб кетиши, қор ёғиши, бўрон бўлишига сабаб бўладиган совуқ циклондан огоҳлантирган эди. Казгидромет 10та вилоятда кучли совуқ ва бўронлар бўлишидан огоҳлантирди, жумладан, Шарқий Қозоғистон вилоятида ҳаво ҳарорати минус 45 даражага тушиб кетиши мумкин.

XS
SM
MD
LG