Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг 2 йилда ишдан чиққан Dreamliner самолёти Тошкентга қайтарилди


Ўзбекистоннинг ишдан чиққан биринчи Boeing 787-8 Dreamliner йўловчи учқичи Нидерландиядан Тошкентга қайтди. Бу ҳақда Telegram тармоғидаги Aviaspotter канали хабар қилди.

Сўнгги марта 2018 йилнинг 24 декабрида Москва-Тошкент рейси билан учган Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 Dreamliner йўловчи учқичи 2019 йилнинг 7 январь куни Амстердамга учиб кетган эди.

Аввалроқ бу ҳақда чоп этилган 26 декабрь кунги "$200 миллионлик Dreamliner икки йилга қолмай ишдан чиқди" сарлавҳали мақолага икки кун ўтиб раддия берган Uzbekistan airways раҳбарияти учқичнинг "режали модификация қилиш (Upgrade) учун жўнатилган"ини иддао қилган.

Шу йилнинг январь ойида Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 рақамли яна бир Dreamliner учқичи ҳам 11 январь куни Дубайдан учиб келгандан сўнг, рейсдан олингани ҳақида хабар қилинган эди.

2016 йилда ўша кезда "Ўзбекистон ҳаво йўллари"деб номланган миллий авиакомпаниянинг собиқ раиси Валерий Тян ташаббуси билан Тошкент дунëнинг энг қиммат учқичи ҳисобланган (2018 йилги нархи 239 миллион АҚШ доллари -таҳр.) тўртта Dreamlinerга буюртма берганди.

Уларнинг иккитаси 2016 йил охирларида Тошкентга етказилиб, 2017 йилдан эксплуатацияга қўйилган бўлса, учинчи қимматбаҳо учқич 2018 йил май ойида Шавкат Мирзиëевнинг АҚШ сафари ниҳоясида Тошкентга учиб борган эди.

XS
SM
MD
LG