Ссылки доступа

Тошкентда дераза ёнида селфи қилмоқчи бўлган 14 яшар қиз 3-қаватдан тушиб кетди


Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи 14 яшар қиз 9 февраль куни 3-қаватдан қулаб тушди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, ўрта мактаб ўқувчиси бўлган Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) олаётган пайтда эҳтиётсизлиги сабабли пастга тушиб кетган.

Натижада Ф.Т. жароҳат билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG