Ссылки доступа

Қирғизистонда келин ўғирлаш тўғрисидаги сериалдан ғазабланишмоқда (видео)


В Кыргызстане возмущены сериалом про похищение невест
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:13 0:00

2018 йилнинг кузида Қирғизистоннинг бош телеканалида "Ақшоола – Оқ шуъла" сериали намойиш этила бошланди, сюжетга кўра қаҳрамонлардан бири ўғирланади ва панд-насиҳатлардан сўнг ўғирлаганлар билан яшаб қолади.

Сериал ижодкорларининг тасдиқлашларича, "ала-қачуу"(олиб қочиш) ёки келин ўғирлаш – "қирғиз халқининг қадимий анъанасидир".

Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини бу таъкид ғазаблантирди, улар шоу ташкилотчиларини жиноятни рағбатлантираётганликда айблашди. Бугунги кунда кўпчилик томошабинлар бу фильм қандай қилиб намойиш қилинишига рухсат берилганидан ҳайратга тушмоқда.

"Ақшоола" – Қирғизистондаги илк сериаллардан бири. 25-серия етти ой суратга олинди, кўп серияли фильм бюджет ҳисобидан давлатга тегишли ОТРК телекомпанияси томонидан суратга олинди. Сарфланган маблағ ошкор қилинмади, аммо тасдиқланмаган хабарларга кўра, сериал $250 мингга тушган.

Сериал рейтинги юқори кўрсаткичга чиқди: қирғиз журналист аёлининг ҳаёти миллионлаб одамларни қизиқтирди. Аммо кўплаб томошабинларда сюжет нотўғри таассовур уйғотди. Сценарийдаги иккинчи даражали қаҳрамонлардан бири ўғирланади ва турмушга чиқишга мажбур қилинади. Қиз йиғлайди-сиқтайди, эри эса бир неча бор калтаклайди. Дугонаси билан суҳбатлашганидан сўнг унинг ҳаёти изга тушиб кета бошлайди. "Ҳаммаси яхши бўлади, Айпери. Сен фақат биргина Аманни айблама. Балки сенинг ўзинг ҳам қаердадир айбдордирсан, – дея ишонтиради ўғирланган қаҳрамоннинг дугонаси. – Сен фақат яхши томонларни ўйла. Сен гўзалсан, оқиласан. Энг асосийси – у сени севади".

Телерадиокорпорациянинг барча контенти Бадиий Кенгаш томонидан тасдиқланади. Унинг раиси Алмаз Қасималиевнинг ишонича, сериал жиддий равишда ўзгартирилган: ундан ўз жонига қасд қилиш, зўравонликлар олиб ташланди. Қолган кадрлар эса, "аҳлоқий жиҳатдан мақбул ва қонунга мосдир".

"Йўлда кетаётган қизни ала-қачуу (олиб қочиш) ва мажбуран эрга бериш тарихи қўпол шаклда кўрсатилмаган,– дейди у. – Улар аввалдан таниш бўлган ва бир-бирларини ёқтиришган. Танишувдан сўнг йигитлар ота-онаси розилик бермаган қизни ўғирлашади. Ҳозирги вақтда, ҳозирги ҳаётимизда ала-қачуу факти бор, сериалда эса ҳаётий реаллик акс этган".

Картина режиссёри Ирис Окенов фильм ҳаёт ҳақиқатини акс эттирганини таъкидлайди. Унинг айтишича, сериал роман асосида суратга олинган, китобдаги сюжетни чиқариб ташлаб бўлмайди, чунки у халқ тарихидаги фактлардан биридир.

ОТРК Кузатув Кенгаши сериал яқин орада бўладиган мажлисда муҳокама қилинишига ваъда берди. Аммо фаоллар ҳукуматга мурожаат билан чиқишни режалаштирмоқда: уларнинг фикрича, "Ақшоола"нинг такрорий намойишига йўл қўйиб бўлмайди.

XS
SM
MD
LG