Ссылки доступа

АҚШ суди Ўзбекистоннинг Oxus Gold ширкатига 10,2 миллион доллар тўлаб бериши муддатини кечиктирди


АҚШнинг Колумбия штати федерал суди Ўзбекистон ҳукуматининг Oxus Gold Plc ширкатига нисбатан арбитраж суди қарори ижросини кечиктириш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирди. Бу ҳақда Россия Суд ва ҳуқуқий ахборот агентлиги хабар берди.

Oxus Gold Plc 2011 йилда Ўзбекистонни Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро арбитраж судига берган эди. Ширкат Ўзбекистонга ётқизилган сармоялари мажбурий тарзда ҳукумат томонидан тортиб олинганини иддао қилиб, Тошкентдан 1 миллиард 200 миллион доллар ундириб беришни талаб қилган.

Арбитраж суди Oxus Gold ширкатига 10 миллион 200 минг доллар ундириб бериш тўғрисида қарор чиқарган. Бироқ бу қарорга норозилик билдирган ширкат 2016 йилда Франциядаги Париж Апелляция судига ариза берган. Париж Апелляция суди Oxus Gold ширкати аризасини 2019 йилнинг 26 мартида кўриб чиқади.

Ўзбекистон мазкур суд қарори чиқарилгунига қадар10 миллион 200 минг доллар тўлаб бериш тўғрисидаги Арбитраж суди қарори ижросини кечиктиришни илтимос қилган эди.

Каримов даврида Ўзбекистонга сармоя киритиб¸ сўнгра бизнеси турли иддаолар билан тортиб олинган қатор хориж инвесторлари¸ хусусан¸ Туркиядаги Güneş Tekstil¸ каби ширкатлар Тошкент ҳукумати устидан Халқаро Арбитраж судига шикоят қилган эди.

XS
SM
MD
LG