Ссылки доступа

Қирғизистон жанубида ўзбекистонлик тадбиркорлар кўмаги билан логистика маркази иш бошлади


Жалолобод шаҳри (Қирғизистон)да мева ва сабзавотларни сақлаш учун логистика маркази ўз ишини бошлади. Марказ тўртта камерадан иборат бўлиб, ҳар бирида 100 тоннагача маҳсулот сақлаш мумкин.

Айни пайтда у ерда 15 тонна карам, 80 тонна картошка ва 40 тонна олма сақланмоқда. Ушбу марказга хитойлик ва ўзбекистонлик ишбилармонлар қўллаб-қувватлаши билан барпо этилди. Бунинг учун 110 минг доллар миқдорида сармоя ажратилди.

- Логистика маркази электр қуввати учун тўловни тижорат нархларида беради. Биз ишлаб чиқариш корхонаси эмасмиз ва экспорт қила олмаймиз. Агар сақлаш корхонаси учун имтиёз бўлмаса, ишлаш қийин бўлади, - деди марказ раҳбари Гулноз Эргешова.

“ЖИА” уюшмаси вакиллари ушбу масала билан парламент қўмитасига мурожаат этмоқчи.

XS
SM
MD
LG