Ссылки доступа

Корея фуқароси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматига таяниб, ЎзАнинг хабар қилишича, Ли соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлашга масъул этиб белгиланди.

Шу жумладан, унга халқаро стандартлар ва ЖССТ тавсиялари асосида соҳани комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, тизимни молиялаштириш ва ташкил этиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини Ўзбекистонда қўллаш, инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг татбиқ этиш каби вазифалар ҳам юклатилган.

Донгвук Ли айни пайтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозимида ишлаган.

XS
SM
MD
LG