Ссылки доступа

Самарқанд вилоятида нуқсонли болалар туғилиши бир йилда 10,6 фоизга ортди


2018 йилда Самарқанд вилоятида туғма нуқсонлар билан туғилган болалар сони 141 нафарни ташкил этиб, 2017 йилга нисбатан 15 нафарга ёки 10,6 фоизга ошган. Айниқса, 7 та туман ва 2 та шаҳарда бу кўрсаткич кўпайган.

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида билдирилгани тўғрисида Олий Мажлик Қонунчилик палатаси расмий сайти маълум қилди.

Нуқсонли болалар туғилиши кўпайиши "вилоятда аҳолини патронаж хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш бўйича ишлар талаб даражасида ташкил этилмаётгани, аксарият ҳолларда патронаж хизмати фақатгина тегишли хонадон вакиллари билан суҳбатлашишдан иборат бўлиб қолаётгани" билан изоҳланган.

XS
SM
MD
LG