Ссылки доступа

Россиялик аёл ўзининг тириклигини суд орқали исботлади


Иллюстративное фото.

Россиянинг Иркутск вилояти Братск шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ўзининг тириклигини исботлаш мақсадида прокуратурага мурожаат қилди, дея хабар беради минтақавий прокуратура. У ўтган йилдан бошлаб барча давлат ахборот базаларида марҳум сифатида қайд қилинган эди.

Аёлнинг ўлими тўғрисидаги хабар 2018 йил октябрида ахборот базага киритилди. Шундан сўнг унга пенсия тўлаш тўхтатилди, банк ҳисоблари блокланди ва тиббий суғурта полиси бекор қилинди.

Прокуратура ходимларининг аниқлашларича, 2018 йилнинг август ойида Усолье-Сибирск шаҳри тиббиёт ходимлари Братск шаҳрида истиқомат қиладиган аёлнинг исми шарифига ўхшаш аёлнинг ўлимини қайд қилишган.

Прокуратура судга мурожаат қилди. Аёлнинг ўлими тўғрисидаги қайд яроқсиз дея тан олинди ва бекор қилинди. Аёлнинг конституцион ҳуқуқлари тўлалигича қайта тикланди.

Эндиликда Усолье-Сибирск полицияси вафот этган аёлнинг шахсини аниқлашга киришди.

XS
SM
MD
LG