Ссылки доступа

Қарағандада кўп болали оилалар имтиёзлар берилишини сўрамоқда


11 феврал куни кўп болали юзлаб оилалар кўпболали оилаларнинг норозиликлари кучайиб бораётган бир шароитда Қарағанда вилояти расмийлари томонидан уюштирилган учрашувга келди. Улар Қарағанда вилоятининг турли шаҳар ва туманларидан келди.

Айримлар учрашувга фарзандлари билан келишар экан, вазият худди Олмаота ва Остонада бўлаётган митинглар даражасига етмасдан маҳаллий хукумат кўп болали оилаларни таклиф қилиб тўғри иш қилганини таъкидлашди. Учрашув жойи шаҳар марказидан узоқроқ – Дўстлик уйи биносида бўлиб ўтди. Нафақат кўп болали оналар, балки кўп болали оталар ҳам савол беришди.

- Агар болалар ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳодиса юз бермаганида эди, бу муаммо юзага чиқмаган бўларди, кўп болали оилаларда муаммолар ҳамиша бўлиб келган. Нима учун кўп болалионалар кечроқ пенсияга чиқиши керак? Уларнинг она деган мутахассислиги ва иш бор. Саволлар кўп! Шуларга эътибор қаратиш керак, - деди кўп болали ота Михаил Захаров, ҳукумат расмийларига мурожаат қилар экан.

Манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилаётганида стипендия ва ногиронлик бўйича нафақалар ҳисобга олиниши керак эмаслиги юзасидан таклифлар келиб тушди. Кўпболали оилалар коммунал хизматларга имтиёзлар берилишини, кўмир сотиб олишдаги ҳаражатларни бир қисмини қоплашни, болалари учун спорт секциялари ва кружокларни бепул қилишларини сўрашди, олий таълим олаётган фарзандлари учун тўловларда имконият яратилиши, кўп болали оилаларга нафақалар оширилиши ва бола уч ёшга тўлгунича, яъни болалар боғчасига чиққунга қадар нафақа тўланиши кераклиги юзасидан таклифлар берилди. Шунингдек, бола 18 ёшга тўлганида нима учун «кўп болали оила» мақоми бекор қилинишидан эътирозлар билдирилди. Аёллар бу мақомни 21 ёшгача узайтиришларини сўрашди. Иштирокчиларнинг кўпчилиги кўп болали оилалар турар-жой биносига эга бўлишлари учун имконият яратилиши хақида гапиришди.

- Кўпчилик ўз уйида яшашни истайди, чунки ўз уйингда томорқа бўлади, бизни боқадиган қорамол сақлаш имкони бўлади. Кўп қаватли биноларда кўп болали оилаларнинг яшаши қийинроқ. Кўпчилик кўмир сотиб олишга мажбур. Мен, кўмир сотиб олаётганимизда бизга маблағнинг маълум қисми қопланишини сўрардим. Биз сотиб олинган кўмир учун берилган чекларни тақдим қилишга тайёрмиз, - деди Қарағандада бўлиб ўтган учрашувда кўп болали оналардан бири.

Расмий маълумотларга қараганда, Қарағанда вилоятида кўп болали 9 372 та оила қайд қилинган.

XS
SM
MD
LG