Унинг сўзларига қараганда, тажовузкор ҳамқишлоқлари билан маиший мавзуда низолашганидан сўнг қабристондаги ҳочларни синдира бошлаган. Милиция терговни давом эттирмоқда.
11 январ куни қабристонда 90 га яқин ҳоч ва ёдгорлик бузилди.
Иссиқкўл туман хокими Данир Иманалиев ва туман милицияси бошлиғи Нургази Увалиев 12 январ куни Ананьево қишлоғи аҳолиси билан учрашди ва айбдорларни топишга ваъда беришди.
13 январ куни қабристонда бузилган ҳоч ва қабр ёдгорликларини қайта тиклаш ишлари бошлаб юборилди.