Yunusabad Business City Отчопар-2 маҳалласи ҳудудида қурилади ва унинг лойиҳавий қиймати 300 миллион долларни ташкил қилади.
Лойиҳа бош инженери Дониёрбек Мўминовнинг матбуотга билдиришича, айни пайтда Отчопар-2 маҳалласи аҳолисини кўчириш режаси ишлаб чиқилмоқда.
“Кўчирилаётган одамлар бозор нархида товон пули ёки Сергелида қурилаётган 9 қаватли уйлардан хонадон олишлари мумкин. Шунингдек, улар Юнусобод туманида қуриладиган янги мавзега ҳам кўчишлари мумкин, бунинг учун 20 гектар ер ажратилган”, деб айтган Дониёрбек Мўминов.
Хабарда айтилишича, Yunusabad Business City қурилиши баҳорда бошланади ва уч йил ичида қуриб битказилади. Тадбиркорлик маркази 45, 5 гектар ерни эгаллайди, унинг 20 гектари яшил ҳудуд бўлади.