Ссылки доступа

Янгийўлда ўқитувчиларни обунага мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди


Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 10-мактаб директори ўқитувчиларни обунага мажбурлагани учун ишдан олинганини билдирди.

11 февраль куни тарқатилган расмий маълумотда айтилишича, директор ўқитувчиларга январь ойининг иш ҳақи нақд пул кўринишида обуна учун ушланиб қолинишини айтиб, уларни обунага мажбурлаган.

Бундан аввал ҳам обунага мажбурлагани учун интизомий жазога тортилган мактаб раҳбари “тегишли хулоса чиқармай, такроран 2019 йил учун 8 турдаги журналлар обунасига ўқитувчилардан пул йиғишни ташкиллаштиргани маълум бўлди”,-дейилади хабарда.

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 14 августдаги қарори билан халқ таълими ходимларини даврий нашрлар обунасига мажбурий жалб қилиш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG