Ссылки доступа

Бишкекдаги ИЭМни модернизация чоғидаги коррупция иши судга топширилди, зарар миқдори в $111 млн.ни ташкил қилади


ҚР Бош прокуратураси Бишкекдаги ИЭМни модернизация ишлари давомида коррупция факти бўйича жиноий иш материалларини ўрганиб бўлди. Тергов МХДҚнинг бош тергов бошқармаси томонидан олиб борилди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ва коррупуция бўйича собиқ бош вазирлар Сапар Исақов, Жанторо Сатибалдиев, шунингдек Осмонбек Артиқбаев, Айбек Калиев, Салайдин Авазов, Жолдошбек Назаров, Темирлан Бримкулов, Ольга Лаврова каби айрим амалдорларга қўйилган айблар асосли ва жиноий ишда тегишли далилар билан тасдиқланди.

Шу билан бирга собиқ молия вазири Ольга Лавровага нисбатан илк бор айблов қўйилгани айтилмоқда. У қайси модда бўйича жавобгарликка тортилишини Бош прокуратура ойдинлаштирмади.

11 феврал куни юқорида номлари қайд қилинган амалдорларга нисбатан айблов хулосаси тасдиқланди ва кўриб чиқиш учун Бишкекдаги Свердлов туман судига юборилди. Суд бошланадиган сана аниқ эмас.

Тергов версиясига кўра, ИЭМ модернизацияси вақтида давлатга 111 млн доллардан кўпроқ зарар етказилган.

XS
SM
MD
LG