Ссылки доступа

Қозоғистондаги Тенгиз конида вахта шаҳарчаси ишчилари заҳарланди


«Тенгизшевройл» компаниясининг пудрат ташкилоти ходимлари Отирау вилоятидаги нефтгаз конидаги вахта шаҳарчасида заҳарланди. Хабарларга кўра, улар овқатдан заҳарланган.

Расмий «Казинформ» агентлигининг маълум қилишича, 25 киши вахта посёлкасида оқшомги овқатни танаввул қилганларидан кейин“ўзларини ёмон ҳис қила бошлашган”. Улар Кулсара шаҳридаги туман марказий шифохонасига ётқизилди. «Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг 21 киши амбулатория шароитида даволанишига йўналтирилди. Тўрт киши шифохонага ётқизилди», - дея агентлик вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига таянган ҳолда хабар беради.

Минтақавий «Ак жайык» газетасининг хабар қилишича, заҳарланиш 8 феврал куниқайд қилинган. Туман шифохонасининг бош шифокори заҳарлаганларнинг аҳволини барқарор дея баҳолади, дея ёзди нашр. Газетанинг маълум қилишича, оммавий заҳарланиш сабаблари ўрганилмоқда.

Тенгиз – нефт заҳираси бўйича Қарачағанақдан кейин Қозоғистонда иккинчи ўринда туради. Тенгиз Каспийбўйи нефтгазнасос провинциясига қарайди. Конни иштирокчилари Chevron, ExxonMobil Kazakhstan Ventures Inc, Қозоғистоннинг «КазМунайГаз» миллий компанияси ва LUKArco бўлган «Тенгизшевройл» корхонаси биргаликда ўзлаштиради.

XS
SM
MD
LG