Ссылки доступа

Япониялик кинопродюсер Ўзбекистонда суратга олинган фильми билан Berlinale Talent сафидан жой олди (видео)


9-14 февраль кунлари Берлинда- нуфузли халқаро кинофестиваль – “Berlinale 69” бўлиб ўтмоқда. Бу кинофестиваль кино оламидаги энг муҳим ҳодисалардан бўлиб унга ҳар йили бутун дунёдан ўн минглаб одам ташриф буюради.

Фестиваль 1951 йилда совуқ урушининг бошланишида ташкил топган. Келиб чиқишига монанд ҳолда Берлинале ҳали ҳам муҳим сиёсий ва ижтимоий долзарб масалаларни кино санъати орқали ёритувчи тадбир сифатида машҳур. Ўн бир кун давомида кино юлдузлари Берлинга келади, янги юлдузлар кашф бўлади.

Ҳар йили фестивальда 400 га яқин картина тамошабинларга у ёки бу кўринишда тақдим этилади.

Дунёнинг турли қисимларидаги , ҳар хил табақалардаги одамлар хаёти ҳикоя қилинади.

Berlinale” муҳим туристик ва савдо ҳодисасиҳамдир. Ўзбекистон учун Берлинале 2019нинг аҳамиятли жиҳати президент қарори билан ташкил этилган миллий кинокомиссия илк бор ўзбек кино павилиони билан юзлаб бошқа стендлар орасидан жой олди. Ўзбек павилионининг асосий вазифаси ўзбек киноижодкорларига халқаро ҳамкасблар билан танишиш, мулоқотда бўлишга имкон яратиш.

​Бундан ташқари павилион қатнашчиларининг яна бир мақсади Ўзбекистонни дунё ижодкорларига кино яратувчилари ракурсидан туриб тақдим этиш- инфротузилма, архитектура,тарихий обидалар, меҳмонҳоналар, турли хил ландшафт ва табиат манзараларини тақдимотини ўтказиб уларни Ўзбекистонда фильм суратга олишга қизиқтириш. Киноинвесторларни жалб этиш. Ўзбекистонда энг сўнги кинотехникаси мавжудлиги, уни бемалол ижарага олиш мумкинлиги ҳам халқаро киноижодкорлар учун қизиқ ва фойдали маълумот бўлмоқда.

Ўзбек делегациясининг Берлиндаги иштироки миллий кинокомиссия, ёшлар иттифоқи, ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасининг хамкорлиги маҳсули.

Франциялик киноижодкор Ксения Мейнгот ўзбек павилионининг очилиши фестивальда қизиқ янгилик бўлганини айтади.

Яна бир эътиборли факт - Буюк ипак йўли, Темурийлар тарихи билан ёшлигидан қизиққан таниқли япониялик режиссёр Киёси Куросава Ўзбекистонда суратга олган "Дунёнинг четида" Tabi No Owari Sekai No Hajimari фильми билан Берлиналеда иштирок эдти.

Ушбу лойиҳада кинопродюссерлик қилган Эйко Мизуно эса ушбу фильм билан Ўзбекистонда суратга олинган фильми билан Berlinale Talent программасининг совриндорига айланди.

XS
SM
MD
LG