Ссылки доступа

Истеъфога чиқариш тўғрисидаги чақириқдан сўнг Қозоғистон ИИВ раҳбари ўзгарди


Президент Нурсултон Назарбоев фармонига кўра, Ерлан Тургумбаев Қозоғистон Ички ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизмати Twitter'да эълон қилди.

У 12 февраль куни президент ёрдамчиси - Хавфсизлик Кенгаши котиби этиб тайинланган Қалмуханбет Қасимов ўрнини эгаллади.

57 ёшли Ерлан Тургумбаев 2012 йилдан бери Қозоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Янги вазирнинг иш фаолияти ички ишлар идоралари билан боғлиқ. Турли йилларда у терговчи, тергов бўлими бошлиғи, Олмаота ИИББ тергов бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаб келган. 2006 йилдан 2012 йилга қадар Олмаота ички ишлар департаментини бошқарган.

Қозоғистонда Қалмуханбет Қасимовнинг истеъфога чиқарилиши бир неча бор талаб қилинган эди. Бу чақириқлар 2018 йил ёзида Олмаотада Олимпиада совиндори фигурист Денис Теннинг ўлимидан сўнг кучайди. Полиция версиясига кўра спортчи автомобил ўғриларнинг қурбони бўлган. Қозоғистонлик фаолар бир неча бор Қасимов истеъфога чиқарилиши, ИИВ ислоҳ қилинишини талаб қилишди.

Октябр ойида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз мурожаатида ИИВ фаолиятини танқид қилган, аммо Қасимовни ўз лавозимида қолдирган эди. У Қасимовни «энг тажрибали полициячи» ва «ҳалол ва муносиб» инсон сифатида таърифлади.

XS
SM
MD
LG