Ссылки доступа

ҚСДП штаби бош бухгалтери: Президент сайлови бўйича материалларни мен Атамбаевга қолдирдим (видео)


ҚСДП сайловолди штабининг бош бухгалтери Надира Сатигул қизи видеомурожаат билан чиқиб, ўзининг Қирғизистондан ташқарига чиқиб кетиши сабабларини маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, хавфсизлиги хатар остида эканини айтган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг таклифига биноан ташқарига чиқиб кетишга қарор қилган. «Чиқиб кетишимдан аввал мен Атамбаевга сайлов материалларни қолдирдим. Ўз хавфсизлигим нуқтаи назаридан шундай қилдим. Аммо мен бу материаллар Интернетда пайдо бўлишига гумон қилмаганман, ҳаёлимга ҳам келтирмаганман. Аввалига қаттиқ ранжидим, ҳозир эса бу балки яхшиликкадир дея ўйлаяпман … Ҳақиқатдан қочиб бўлмайди, энди ундан ҳама хабардор», - дейди Сатигул қизи ўз мурожаатида.

Унинг қўшимча қилишича, тез орада «Бишкекда ўзига нисбатан босим ўтказмасликларига ишонч ҳосил қилиши билан» Қирғизистонга қайтади.

ИИВ сал аввалроқ сайлов штабининг молиявий масалалар бўйича вакили Надира Сатигул қизи Қирғизистонга қайтиши биланоқ изоҳ бериш мақсадида ИИВнинг тергов хизматига таклиф қилинишини маълум қилган эди. Маълумки, Сатигул қизи 2018 йил ноябрида Қирғизистондан ташқарига чиқиб кетган эди. ҚСДПнинг маълум қилишича, у Ҳиндистонда бўлиб турибди.

2018 йилнинг 15 ноябр куни юрист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Токтакунов томонидан эълон қилинган ҳужжатда, гўёки президент Сооронбай Жээнбековнинг сайловолди штаби расмий маълумотда кўрсатилганидан бир неча баробар кўп маблағ сарфлагани таъкидланади.

Ҳужжатда таъкидланишича, Жээнбеков штаби 1,1 млрд сом (15,7 млн долларга яқин) ва 6,8 млн доллар сарфлаган. Марказий Сайлов комиссияси расмий ҳисоботида бу рақам 158 млн сом ($2,2 млн) дея қайд қилинган.

XS
SM
MD
LG