Ссылки доступа

Расман: Тошкент ҳокимияти "Полкушка"ларни бузиш тўғрисида қарор чиқармаган


Тошкент ҳокимияти ҳам, Миробод туман ҳокимияти ҳам «Лолазор» маҳалласи ҳудудидаги халқ орасида «Полкушка» деб аталувчи кўп қаватли уйларни бузиш тўғрисида қарор чиқармаган. Бу ҳақда 12 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Қатор нашрлар 10 февраль куни шаҳар марказидаги "Лолазор" маҳалласида 1891 йилда қурилган уйлар бузилишидан уларда яшаётган аҳоли норози эканини ёзиб чиққан эди. 9 февралда эса бу ердаги уйларни бузиб, янгиларини қурмоқчи бўлган "Muhandis-Konsulting" хусусий ширкати вакиллари 3 февраль куни маҳалла аҳли билан учрашгани тўғрисида хабар қилинган.

Ҳокимият расмий маълумотида «Лолазор» кўчасидаги уйларни бузиш масаласи кун тартибида йўқ эканини, аммо инвесторлар “ҳеч қандай тарихий аҳамияти йўқ бўлган” 27/3, 27/3а, 27/3б, 27/3 В и 27/4-сонли икки қаватли уйлар ўрнига замонавий кўп қаватли бинолар барпо этишни таклиф қилаётганини билдирган.

“Кўп қаватли турар-жойларни бузиш бўйича қарор қилиш ушбу уйларда яшовчи ахолининг тўлиқ розилиги олинганидан сўнггина амалга оширилади ва ушбу масалада фуқароларимиз қонуний ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланади”, дейилади Тошкент ҳокимияти расмий маълумотида.

XS
SM
MD
LG