Ссылки доступа

“Artel” ширкати Душанбеда совутгичлар заводини очиши режалаштирилмоқда


Тожикистонда Ўзбекистоннинг “Artel” ширкати заводини очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 12 февраль куни Тожикистон Инвестициялар ва давлат мулки бошқариш бўйича давлат қўмитаси раҳбари Фаррух Ҳамрализода маълум қилди.

Унга кўра, ҳозирда Душанбеда совутгич ишлаб чиқариш бўйича “Artel” заводини очиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Ҳамрализоданинг айтишича, Тожикистон бозорига бир неча йил аввал кириб келган “Artel” маҳсулотлари аҳоли орасида катта шуҳрат қозонган.

Расмий 2018 йилда ўзбекистонлик тадбиркорлар Тожикистонга 5 миллион 300 минг доллар сармоя киритганини ҳам таъкидлади. Унга кўра, ўзбек инвестициялари қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва боғдорчиликка йўналтирилган.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўшда ҳам "Artel" бренди остида кир ювиш машиналари йиғувчи Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма заводи очилган эди.

XS
SM
MD
LG