Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо айланмаси маълумотларидаги тафовут 145 млн долларни ташкил қилади


Қирғизистон миллий статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2018 йилда Ўзбекистон билан савдо айланмаси 336,5 млн долларни ташкил қилган. Бундан аввалроқ Ўзбекистоннинг ҚРдаги элчиси кўрсаткич 481 млн долларга чиққанини маълум қилганди.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, Қирғизистоннинг Ўзбекистонга экспорти 158,5 млн долларни, қўшни мамлакатдан импорт эса– 178 млн долларни ташкил қилган. Сальдо 19,5 млн долларга тенг.

Ўзбекистонинг ҚРдаги элчиси Комил Рашидовнинг сўзларига қараганда, Қирғизистоннинг Ўзбекистонга экспорти 132,8 млн долларни, Ўзбекистондан импорт– 348,2 млн долларни ташкил қилади. Сальдо – 215,4 млн доллар.

Бундан аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан савдо айланмасини 500 млн долларга етказилиши ҳақида айтган эди.

XS
SM
MD
LG