Вилоят маъмуриятининг хабар қилишича, тантаналарга сарфланадиган ҳаражатларни қисқартириш борасидаги таклиф ўтган йили шу каби қоидаларни жорий қилган Қадамжой туманидаги Оқ турпоқ қишлоқ кенгаши аҳолисидан чиқди. Ташаббус ўз самарасини берди, шу сабабли қишлоқ аҳли бу қоидаларни бутун туманга ёйиш керак деган таклифни илгари суришди. Аммо вилоят раҳбарияти бу ташаббусни бутун минтақада жорий қилмоқчи. Қоидалар ишлаб чиқилганидан кейин муҳокама қилиш учун вилоят аҳли хукмига ҳавола қилинади.
Норасмий маълумотларга қараганда, Баткен вилоятида ҳар йили дафн ва эҳсон маросимларини ҳисобга олмаганда 6 мингдан дан ортиқ тантана ўтказилар экан. Маҳалий иқтисодчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, минтақа аҳолиси тўйлар учун бир йилда 4 млрд сом (57 млн долларга яқин)дан ортиқ маблағ сарфлар экан.
2018 йилда Маданият, информация ва туризм вазирлиги тўйларнинг энг яхши сценарийси бўйича танлов эълон қилди. Танловдан кўзланган мақсад тантаналарни жаҳон тажрибаси асосида ўтказиш, ҳаражатларни ҳаддан зиёд кўпайиб кетишига тўсиқ қўйиш, тантаналарни ўтказишда янгича маданиятни жорий қилишдан иборат эди.