Ссылки доступа

Қирғизистонда тириклайин икки ёш бола ва она ёниб кетди


В Кыргызстане заживо сгорели двое маленьких детей и их мать
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:28 0:00

Қирғизистонда она ва унинг икки фарзанди тириклайин ёнди. Қўшнилар оилавий можаролар туфайли ўз жонига қасд қилиш эҳтимолини айтишмоқда

Бишкек яқинида омборхона ёниб кетди, кейинчалик маълум бўлишича, унинг ичида онаҳамда 9 ва бир ярим ёшли икки нафар бола ҳам бор эди. Қўшниларнинг тахминларига қараганда, аёл қайнонаси билан ҳамиша низолашиб келгани учун ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин: чунки ёнаётган омборхона ичидан қулфланган эди.

Бишкек яқинида юз берган ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди ҳалок бўлди, болалардан бири 9 ёшда, иккинчиси бир ярим ёш эди. Ҳозирча ИИВ экспертиза натижалари ва ёнғин сабабларини расман эълон қилмади.

Бироқ, қўшнилар аёл ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини назардан қочиришмаяпти. Аёл ёнғиндан аввал бир нечалитр бензин сотиб олган, шу билан бирга марҳума ва қайнонаси ўртасида мураккаб муносабатлар бўлган.

Қўшнилар 12 феврал куни тахминан кундузги 15.00ларда ёнғинни пайқаб қолишган: уй омборхонаси ва гаражи ёнарди. Ҳодиса жойига ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари етиб келгунига қадар яқин атрофдаги уйларда истиқомат қилувчи аҳоли ўз кучлари билан алангани ўчиришга уринди. Улар омборхона ичида одамлар борлигини ҳаёлларига ҳам келтиришмаган.

"Омборхонанинг ойнаси бор эди. Аланга авжга чиқарди, гаражнинг ичи берклиги кўриниб турарди, – дейди марҳуманинг қўшниси Атҳамжон Ярмуҳомедов. – Агар бақир-чақир бўлганида эди ёрдамга шошилардик. Бироқ бирор бир овоз эшитилмади".

Оила хақида қўшнилар илиқ фикр билдиришди, уларнинг айтишларича, эр-хотин Игорь ва Мээрим ўртасида ҳеч қачон жанжал чиқмаган. Уларнинг ҳар иккиси итоаткор эди, эрнинг онаси билан яшашарди. Эр ишларди, марҳума аёл болалар тарбияси билан машғул эди. Бироқ аёлнинг қариндошлари қайнона келин ўртасида муносабатлар яхши бўлмаганини айтишди.

Марҳуманинг қўшниси Наталья Кравченконинг айтишича, аёл ёнғиндан аввалроқ бир неча литр бензин сотиб олган:

"У хусусий қўллардан бензин сотиб олгани исботланди. Ундан кейин нима бўлганини ҳеч ким билмайди", - дейди қўшни аёл.

Эрнинг қариндошлари барча айбловларни рад қилмоқда ва марҳумага нисбатан зулм қилинмаганини айтишмоқда. Милиция аёл ва унинг фарзандлари ўлими юзасидан тергов ишларини бошлаб юборди.

XS
SM
MD
LG