Ссылки доступа

Қозоғистон миллий иқтисод вазири ўринбосари журналистларга қўпол жавоб берганидан пушаймон


Миллий иқтисод вазирининг ўринбосари Серик Жумангарин журналистлардан узр сўради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

13 феврал куни тармоқда вазир ўринбосари Жумангарин журналистларнинг саволига қўпол равишда: «Менинг ғашимга тегманг», дея жавоб қайтаргани акс этган видео пайдо бўлди.

«Журналистларга қўпол жавоб берганимдан пушаймонман. Ортиқча гапириб юборганимни тан оламан. Журналистлардан расман кечирим сўрайман. Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтаришга тайёрман», - деди вазир ўринбосари.

Журналистлар вазир ўринбосаридан тарифлар ҳақида сўраган эди. Жумангарин бунга жавобан, «тарифлар ҳақида кеча парламентда маълумот бергани»ни айтди. «Ҳозир кичик ва ўрта бизнесга бағишланган тадбир бўлмоқда, сиз мендан тарифлар ҳақида сўраяпсиз. Идорамга келинг, тарифлар ҳақида маълумот бераман. Мени ғашимга тегманг», - дея журналистларга қўпол жавоб қайтарди Жумангарин. Вазир ўринбосарининг бу сўзлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамалар мавзусига айланди.

XS
SM
MD
LG