Ссылки доступа

Ашхободдаги бозорларда новвойлар нархларни пасайтиришга мажбурланмоқда


Эндиликда Ашхобод расмийларининг озиқ-овқат маҳсулотларини давлат томонидан белгилаб қўйилган нархларда сотиш борасидаги талаби нон сотувчиларига ҳам жорий этилмоқда.

Ашхободдаги «Озодлик» радиоси мухбирининг хабар қилишича, ўтган ҳафта пойтахтдаги "Теке" ва "Алемгошар" бозорларида пайдо бўлган эълонда, бир дона тандир ноннинг баҳоси 1 манатдан ($0,2) ошмаслиги белгилаб қўйилган.

“Бу эълонларда амалдорнинг имзоси ва гербли муҳр бор. Эълон осилаётганида бозор маъмурияти ва шаҳар амалдорлари сотувчиларни огоҳлантириб, агар нонни 1 манатдан қиммат сотадиган бўлсалар пештахталаридан маҳрум қилинишлари ва 400 манат (114 доллар) миқдорида жаримага тортилишларини таъкидлашди", - дея хабар беради сотувчилар билан суҳбатлашган «Озодлик» мухбири 11 феврал куни.

Ашхобод бозорларида 500-граммлик оддий нон 3 манат, сутга пиширилган оби-нон эса - 5 манат ($1,3) туради. "Теке" ва"Аламгошар" бозоридаги сотувчиларнинг сўзларига қараганда, бир дона нонни 1 манатдан сотиш фақат зиён келтиради.

“Ҳозир туркман унини топиш амри маҳол. Туркман унини 2 манатдан сотиб олган тақдирингизда ҳам, бу ундан нон ёпиб бўлмайди. Қорайиб-кўкариб кетадиган бу нонни ҳеч ким сотиб олмайди. Шу сабабли маҳаллий унга импорт қилинадиган унни аралаштиришга мажбурмиз. Биркилограмм Россия уни 12 манат ($3,2) туради. Бундан ташқари бозордаги ҳар бир квадрат метр пештахта учун кунига уч манатдан тўлаймиз. Шу тариқа бу биз учун турган-битгани зарардир", - дейди ўз исмини ошкор қилишни истамаган "Алемгошар" бозорида нон сотувчиси «Озодлик» мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига қараганда, нархномадаги кўрсаткичга қарамай кўплаб харидорлар вазиятни тушунади ва битта нон учун 5 манат ($1,3) ташлаб кетишади. Аммо битта нонни 1 манатдан сотиб олишни истовчилар ҳам топилади. Агарда сотувчи эътироз билдирмоқчи бўлса, улар бозор маъмуриятига шикоят қилишади.

«Озодлик»нинг Ашхободдаги мухбирининг хабар қилишича, нон нархини пасайтириш талаби оқибатида бозорлардаги нон пештахталари ҳувиллаб қолди.

XS
SM
MD
LG