«Ўзбекистон темир йўллари» ширкатининг 13 февралда билдиришича, шу билан бир қаторда Afrosiyob тезюрар поезди чипталари нархи ўзгаришсиз қолдирилди. Мазкур поезд чипталари сўнгги марта 2018 йилнинг ноябрида оширилганди.
“Бу ўз навбатида ҳар куни сарфланиб келинаётган электр энергия, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча харажатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлашга замин яратади”, дейилади расмий маълумотда.