Ссылки доступа

Блумберг Трампга қарши кураш учун 500 миллион доллар ажратади


Майкл Блумберг
Майкл Блумберг

Нью-Йорк собиқ хокими, Bloомberg компанияси асосчиси, миллиардер Майкл Блумберг шахсий маблағларидан 2020 йилда Дональд Трампнинг рақиби кампаниясини молия билан таъминлаш мақсадида камида 500 миллион доллар ажратишга қарор қилди.

Бу ҳақда Демократик партиядаги хабардор манбага таянган ҳолда Politico нашри хабар қилди.

Бу рақиб унинг ўзи бўлиши назардан қочирилмаяпти. Ҳозирча Блумберг АҚШ президентлига Демократик партиядан ўз номзодини кўрсатиш масаласида қарор қабул қилмади, аммо Politico манбаларнинг таъкидлашича, бу Нью-Йорк собиқ ҳокими амалдаги президентга зарба бериш мақсадида кўрадиган юқори эмас, балки қуйи чорадир. Бу маблағ 2016 йилда Дональд Трамп томонидан бутун сайлов жараёнида сарлфаган маблағларидан 175 миллион долларга кўпдир.

Блумберг президентлик пойгасида иштирок этиши ёки Демпартиядан кўрсатиладиган номзодни қўллаб-қувватлашидан қатьий назар, у миллионлаб сайловчилар ҳақида батафсил маълумот берувчи ва уларнинг ёрдами билан зафар қучадиган сиёсий платформани белгилайдиган юқори технологик кампанияга таянади.

“500 миллион — бу Блумбергнинг умумий бойлигининг 1 фоизи, – дейди унинг ёрдамчиси Кевин Шики. – У сўнгги бор Нью-Йорк хокимлигига сайланганида, ўз кампанияси учун 100 миллион доллар сарфлаган эди. Нью-Йорк — Америка аҳолисининг атиги 3 фоизи демакдир. Шундай экан, 500 миллион умуммилий кампания учун катта маблағ эмас “.

Блумбергнинг сўзларига қараганда, президентликка номзодини кўрсатиш ёки кўрсатмаслик борасидаги қарор курашга Демократик партиядан вице-президент Джозеф Байден кўрсатилиши билан эмас, балки ўзининг шахсий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. Маълумки, Демократик партия электорати Блумберг тарафдорлари бўлмиш блокка яқинроқдир.

XS
SM
MD
LG