Ссылки доступа

Туркманистондаги ишсизлик фонида ишчи кучларининг янги «бозори» пайдо бўлди


Ашхободдаги болалар боғчалари, мактаблар, корхона ва муассасалар олдида иш қидириб юрган одамлар пайдо бўлиб қолади. Шунингдек, уйлар эшиги олдида ҳам иш қидирилаётгани тўғрисидаги эълонларга кўзингиз тушиши мумкин. Бу ҳақда «Озодлик» мухбири хабар беради.

Бу ҳолат мамлакат раҳбариятининг таълим ва маданият тармоғида иш ўринларини 15 фоизга қисқартириш тўғрисидаги фармойиши фонида юз бермоқда. Куни кеча президент бир нечта вазирликни бирлаштириш ва айрим давлат корхоналарини акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.

«Пойтахтдаги деярли барча болалар боғчалари, жумладан, Парахат-2 мавзеидаги 112-болалар боғчаси, Мир мавзеидаги 108-болалар боғчаси олдида эрталабки соат 7-9 лар оралиғида 10га яқин аёлни учратиш мумкин. Улар ота-оналарга болаларни эрталаб боғчага олиб келиш ва кечқурун уйга олиб бориш борасида ўз хизматларини таклиф қилишади», - дея 13 феврал куни хабар берди «Озодлик» мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, болаларга қараб туриш учун маълум бир ҳақ белгиланган. «Ҳафта давомида болаларни боғчага олиб келиш ва уйга олиб бориш учун аёллар 200-250 манат сўрашади. Болаларга шанба куни қараб туриш учун эса улар 320-330 манат (85 долларга яқин) сўрашмоқда», - дея хабар беради ота-оналар ваўз хизматларини таклиф қилаётган аёллар билан суҳбатлашган «Озодлик» мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, сўнгги вақтларда иш қидирувчилар орасида фан номзодлари ҳам пайдо бўлди, улар ўқитувчи сифатида ишга олишларини сўраб мактабларга мурожаат қилмоқда. «Улар мактабларда дарс беришлари мумкинлигини айтишади. Бу ҳақда Мир мавзесидаги бир нечта мактаб директорлари маълум қилди», -дейди мухбиримиз.

Бундан ташқари мактаблар ва турар-жой бинолари эшиклари олдида кимё, биология, астрономия, физика ва бошқа фанлар бўйича дарслар бериш тўғрисидаги эълонлар пайдо бўлди. «Шунингдек, «нуфузли» уйлар олдида қоровул бўлиб ишлашга тайёр одамлар юради», -дея таъкидлайди «Озодлик» мухбири.

XS
SM
MD
LG