Ссылки доступа

Тожикистон ИИВ: Махсус хизмат колонияга гаровдагиларни озод қилиш мақсадида кирди


Рамазон Рахимзода
Рамазон Рахимзода

Ўтган йилнинг 8 ноябрига ўтар кечаси Хўжанддаги №3/3 колонияда исён кўтарганлар 7 нафар назоратчини гаровга олди ва агар ҳукумат маҳбусларни озод қилмайдиган бўлса, у ҳолда гаровдагилар ўлдирилиши билан пўписа қилишди.

Бу ҳақда 14 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзода маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига қараганда, мана шу ультиматумдан кейин, ОМОН иштирокида махсус амалиёт ўтказиш борасида қарор қабул қилинди. «Махсус бўлинма жангчилари гаровда бўлган беш кишини озод қилди, бу вақтда икки нафар назоратчи исёнкорлар томонидан ўлдирилган эди», - деди ҳуқуқ-тартибот идорасининг раҳбари.

Ўтган ой охирларида Тожикистон бош прокуратурасининг озодликдан маҳрум қилиш жойларида қонунчилик устидан назорат бўйича махсус бўлими ходими Илҳом Назиров баёнот бериб, агар ўз вақтида исён бостирилмаганида эди, у ҳолда Хўжанддаги №3/3 колонияда қурбонлар сони янада кўп бўлишини таъкидлаган эди.

«Терроризм ва экстремизм бўйича ҳукм қилинган исёнкорлар ҳудудни тарк этиб, маҳбусларнинг учрашувга келган қариндошларини гаровга олишлари мумкин эди. У ҳолда қурбонлар сони янада кўп бўларди», - деди Назиров Душанбеда бўлиб ўтган БМТнинг қийноқларга қарши Факультатив протоколини ратификация қилиш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги учрашуви чоғида.

Ўтган йилнинг 8 ноябрига ўтар кечаси жазони ижро этиш муассасида юз берган тартибсизликларни бостириш вақтида, расмий маълумотларга қараганда, 21 нафар исёнкор зарарсизлантирилди. Исён вақтида колониянинг икки ходими ўлдирилди, беш нафар назоратчи оғир жароҳатлар билан шифохонага олиб келинди.

Бош прокуратура вакили ОАВда ҳалок бўлганлар ҳақида нотўғри маълумот тарқатилганини таъкидлади. «Гап 50-60 эмас, балки 21 нафар ўлдирилганлар ҳақида бормоқда», -деди вакил.

Хўжанддаги колонияда юз берган исён учун маъсулиятни «Ислом давлати» террор гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG