У бу ҳақда 14 феврал куни парламентнинг ИЭМ атрофида олиб борилаётган жиноий иш терговига бағишланган мажлисида маълум қилди.
«ИЭМ электроэнергиясининг таннархи 2 сом 90 тийинга тушаётгани, тарифлар эса 70 тийин бўлгани боис кредитларни қайтариш катта муаммога айланди. Кредитларни қайтариш учун электроэнергия тарифларини кўтариш керак, бу ўз навбатида аҳоли учун моддий қийинчилик туғдиради. Агар 386 млн долларлик кредит учун техник –иқтисодий асос бўлса, у ҳолда бу масала муҳокама қилиниши керак эди. Бироқ, 2013 йилда айрим кишиларнинг манфаатлари халқ манфаатларидан юқори қўйилди ва қисқа муддатларда ИЭМ модернизацияси бўйича лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди, бунинг оқибатида халқ яқин 20 йил давомида катта миқдордаги кредитни тўлашга мажбур бўлади», -деди бош прокурор.
Кейин депутат Аида Исмаилова ҳукумат аъзоларидан электроэнергия тарифларини қайта кўриб чиқиш режаси ҳақида сўради. Бош вазир ўринбосари Қубатбек Бороновнинг таъкидлашича, тарифлар бўйича ўрта муддатли сиёсатнинг муддати тугаши билан ҳукумат баҳоргача янги режани тайёрлайди. Унинг айтишича, тарифларни ошириш мухокама қилинмаяпти.
Бороновнинг қўшимча қилишича, бош прокурор энергетика масалалари билан шуғулланмайди, фақат ўз фикрини билдирди, холос. Бош вазир ўринбосарининг сўзларига қараганда, вазирлар маҳкаммаси энергосектордаги камомадни тўлдириш учун бошқа манбаларни қидиради.
2014 йилда Қирғизистон Бишкекдаги ИЭМни модернизация қилиш учун Хитой Эксимбанкидан 386 млн доллар кредит олган эди. Мамлакат фоизлар ҳисобига 492,4 млн доллар қайтариши керак.
2025 йилгача республика фақат фоизларни қайтаради, кейин эса қолган асосий қарзлар қайтарилади. Кредит муддати –2034 йилгача. Бу маблағларга ИЭМнинг 30%га яқини янгиланди.