Ссылки доступа

Марказий банк сўм қадрини ушлаб туриш учун 3,8 миллиард доллар интервенция қилди


Марказий банк сўм қийматини ушлаб туриш учун 2018 йилда валюта бозорига 3 миллиард 800 миллион доллар интервенция қилди. Марказий банкнинг 14 февралда эълон қилинган пул-кредит сиёсати таҳлилида мана шу ҳақда маълумот берилди.

Банкнинг билдиришича, Ўзбекистонда 2018 йилда хорижий валютага бўлган умумий талаб 2017 йилга нисбатан 1,5 баробарга ортган ва 10 миллиард 400 миллион долларни ташкил қилган.

Интервенциялардан ташқари, хорижий валютага бўлган талаб тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, экспортдан (14,3 млрд доллар) тушумлар ва халқаро пул ўтказмалари (5,1 млрд доллар) ҳисобига ҳам қопланмоқда.

«Ташқи валюта оқимларининг етарлича ҳажмлари айирбошлаш курсининг кескин тебранишларига барҳам беришга имкон туғдирди», — дейилади таҳлилда.

XS
SM
MD
LG