Ссылки доступа

Путин ўз фаолиятини тўхтатган уюшган жиноий гуруҳларини жазоламасликни таклиф қилди


Россия президенти жиноятчилик гуруҳи раҳбарларини, агар улар ушбу гуруҳлардаги иштирокини кўнгилли равишда тўхтатса ва тўда фаолиятини фош этишга кўмаклашган бўлишса, жиноий жавобгарликдан озод қилишни таклиф этди. Владимир Путин Давлат думасига ана шундай ташаббус билан мурожаат қилди.

Жиноят кодексига бу борада таклиф этилаётган ўзгартиш Давлат думаси сайтида эълон қилинди.

Бир вақтнинг ўзида Путин жиноий тўдалардаги иштироки учун жазони янада қатъийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини таклиф қилди. Хусусан, жиноят иерархиясида юқори поғоналарни эгаллаб турганларга 15 йилгача, операциялар раҳбарларига 20 йилгача бўлган қамоқ жазоси хавф солади.

Қонун лойиҳасига тушунтириш хатида Россияда уюшган жиноий гуруҳлар энг хавфли ва оғир жиноятларни содир этаётгани, уларнинг етакчилари эса ўз нуфузи шарофати билан жавобгарликдан қутулиб қолаётгани кўрсатиб ўтилган.

Ижтимоий тармоқларда президентнинг ушбу ташаббуси кўплаб истеҳзоли изоҳлар учун мавзуга айланди.

XS
SM
MD
LG