Ссылки доступа

Хорижлик ҳуқуқ ҳимоячилари Остонадан Киевга депортация қилинди


Аэропорт в Астане.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Италия Федерациясининг икки нафар кузатувчиси, Украина фуқаролари Людмила Волошина ва Валерия Явтушенколар 15 февраль куни эрталабки рейс билан Остонадан Киевга депортация қилинди. Қозоғистон расмийлари уларни миграция қонунларини бузганликда айблади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Италия Федерациясининг кузатувчилари Людмила Волошина ва Валерия Явтушенколар 14 февраль - куннинг иккинчи ярмида Остонада ушланган эди. Аввалига Волошина ушланди – ҳамкасбларининг айтишича, ўзларини миграция полицияси ходимлари дея таништирган номаълум кишилар пойтахтдаги меҳмонхонадан кузатувчиларни “номаълум томонга олиб кетишган”. Шундан сўнг у билан алоқа узилиб қолди.

Кўп ўтмай федерациянинг яна бир кузатувчиси Валерия Явтушенко ушлангани маълум бўлди. Полиция адвокат Толеген Шаиков бошқараётган автомобилни тўхтатди, унинг ичида бўлган Явтушенкога, “қонун номи билан” полиция бўлимига бориши кераклиги айтилди. Кузатувчининг ушланиши акс этган видеони адвокат Толеген Шаиков Facebook’даги саҳифасида жойлади.

– Патруль полицияси уни миграция полицияси бўлимига олиб кетди, аслида у ушланмаган ва уни машинадан чиқариш учун ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди. Полиция ходимлари у қайси қонунни бузганини айтишмади, – дейди Толеген Шаиков.

Соат тунги бирларга яқинВалерия Явтушенкони мигрантлар бўлимида бўлиб турган бошқалар қатори кўчага, тўғрироғи судга олиб чиқишди. "Консулликдаги мансабдор шахслар фуқоромизнинг олдига қўйилмади. Бу дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясининг бузилишидир. Биз Украина фуқороси билан учрашишга имконият берилмагани юзасидан махсус нота тайёрлаяпмиз", – деди Украина элчихонасининг консули Иван Алмаши.

Украина консули ҳибсга олинган ҳуқуқ ҳимоячиларнинг олдига киритилмади:

Консула Украины не допустили к задержанным правозащитникам
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:08 0:00

Жумага ўтар кечаси Остона маъмурий суди Людмила Волошина ва Валерия Явтушенкони мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқарди. Қарор матнида таъкидланишича, Украина фуқаролари Қозоғистон ҳудудига “амалий ташриф билан” келган, аммо «Беркут» Ягона ахборот тизимидаги маълумотларда уларнинг “хусусий сафар билан” келгани қайд қилинган. «В.Явтушенконинг Қозоғистонга инсон ҳуқуқлари бўйича фаолият миссияси билан келганини исботловчи бирор бир ҳужжат тегишли идорага тақдим қилинганича йўқ, у буни судда инкор қилмади», – дейилади қарор матнида.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Италия федерациясининг Польшадаги вакили Максим Ситниковнинг айтишича, Волошина ва Явтушенко 15 феврал куни Оқтау шаҳар судининг собиқ раиси Малик Кенжалиев билан учрашиши керак эди. Маълумки, Кенжалиев Қозоғистонда фаолияти тақиқланган ҚДД ташкилотининг telegram-чатда “ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга” даъват қилганликда айбланган маҳаллий аҳоли вакили Айгул Ақбердиеванинг оқланганидан сўнг ва ғарб мамлакатлари элчихоналари вакилари билан учрашгани боисўзига нисбатан таъқиб бўлаётганини айтган эди. Оқлов қарори бошқа судья, Кенжалиевнинг ҳамкасби Гулнар Байтурова томонидан чиқарилган.

XS
SM
MD
LG