Ссылки доступа

​Туркманистон Қуролли кучлари сафига яроқсиз фуқаролар чақирилмоқда


Здание военкомата в Ашхабаде (архивное фото)
Здание военкомата в Ашхабаде (архивное фото)

Туркманистон Қуролли кучлари сафларига соғлиғи туфайли хизматга яроқсиз бўлган фуқаролар ҳам чақирилмоқда. Айни дамда мамлакатда баҳорги чақириққа тайёргарлик кўриш мақсадида тиббий кўрик ўтказилмоқда.

“Озодлик” мухбирларининг хабар қилишларича, тиббий кўрик комиссияси 23 январ куни ўз ишини бошлади ва апрелга қадар фаолиятини давом эттиради. Жумладан, Лебап вилоятида, аввалги йиллардан фарқли равишда, кўплаб фуқароларда жиддий касалликлар қайд қилинмоқда ва аввал хизматга яроқсиз дея топилганлар бирор бир тўсиқларсиз ҳарбий хизматга чақирилмоқда.

"Биз уларни қабул қилишга мажбурмиз. Армия сафларида аскарлар етишмаётгани боис бизни мажбурлашмоқда", - дея “Озодлик” мухбири Лебап вилоятидаги ҳарбий комиссарияти ходимининг сўзидан иқтибос келтиради.

“Озодлик”ка аввалги йилларда юрак ва кўриш қобилият заифлиги боис ҳарбий хизматдан озод қилинган 20 ёшдан ошган фуқароларнинг Туркманобод тиббий комиссияси томонидан хизматга яроқли эканлиги борасида қарор қилиши билан боғлиқ иккита ҳодиса маълум.

​Ҳарбий комиссариятнинг “Озодлик” билан суҳбатлашган ходимининг айтишича, ходимларнинг ўзлари жиддий касал бўлганларни ҳарбий хизматга чақирилишига қарши чиқишади, чунки бунинг оқибатидабахтсиз ҳодисалар юз беради ва бунинг учун уларни ҳарбий хизматга жалб қилган тузилмалар жавобгарлика тортилади.

"Агар бош, оёқ, қўл ва кўз омон бўлса, уларни олиб кетишади. Қолганлар билан эса чақириқдан сўнг кўриб чиқилади. Ҳарбий комиссариятлар президент олдида ҳисоб беришлари керак. Чақириқдан сўнг аскарларни комиссоват қилиш каби азобли жараён бошланади. Бу ота-оналар учун ҳам, чақирувчилар учун ҳам даҳшатдир, "қасамёдгача улгурилса" бўлгани, кейин комиссоват қилиш анча мураккаб, баъзи холларда амалга ошмайдиган иш", - дея хабар беради “Озодлик”нинг Ашхободдаги мухбири.

​Туркманистон қуролли кучларида чақириқ бир йилда икки марта -май ва ноябрь ойларида амалга оширилади. Ҳарбий хизмат муддати икки йил.

XS
SM
MD
LG