Ссылки доступа

Қирғизистонда 2018 йилда экстремистик йўналишдаги 36 веб-сайт ёпилди


Қирғизистонда 2018 йил давомида экстремистик характердаги хабарларни тарқатган 36 та веб-сайт блокланди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, ўтган йил мобайнида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан шу каби хабарларни тарқатган 91 та хабар, 70 сайт ва 21 аккаунт фош қилинди.

Шундан суд қарори билан 36 та интернет-саҳифа беркитилди.

Дин ишлари бўйича Давлат комиссияси маълумотларига қараганда, Қирғизистонда 21 та ташкилотнинг фаолияти беқарорлаштирувчи, экстремистик ва террористик дея тан олинган, шу сабабли суд қарорига биноан мамлакатда уларнинг фаолияти расман тақиқланган.

XS
SM
MD
LG