Ссылки доступа

Қозоғистонда полиция томонидан ушланган фаол деразадан сакради ва реанимацияга тушди


Уральск шаҳрида полиция томонидан ушланган фаол Албек Ергазиев полиция бошқармасининг учинчи қаватидан сакраб тушди ва олган кўплаб жароҳатлари туфайли шифохонга олиб борилди.

Шифохонада унга ён суягининг синиши, қовурғанинг синиши, кўкрак қафаси жароҳати ва бош жароҳати ташхиси қўйилди. Бу ҳақда журналист Луқпан Аҳметяров ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, куни кеча эрталаб Уральск полиция ходимлари Ғарбий Қозоғистон вилояти(ҒҚВ) хокими билан ҳисобот учрашувига кетаётган фуқаролар фаоли Альбек Ергазиевни уйидан чиқиши билан қўлга олган.

«Маъсулиятдан қутилиш мақсадида у деразани очган ва кўчага сакраган, бунинг оқибатида жароҳат олди. Тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида тез ёрдам бригадаси томонидан кўп тармоқли шаҳар шифохонасига олиб борилди», – дея хабар беради ҒҚВ полиция департаменти.

Фаолнинг қариндошлари 17 феврал куни Албек Ергазиев билан юз берган ҳодиса айбдорлари жазога тортилишини сўраб, Уральск прокуратурасига мурожаат қилди. Қариндошларга ҳамон жабр кўрган фаол билан учрашишга рухсат беришмади.

Бундан аввал, 13 феврал куни, Албек Ергазиев полиция ходимлари томонидан Уральск ҳокимининг аҳоли билан бўлиб ўтаётган учрашуви чоғида Маданият уйида қўлга олинган эди. Албек учрашувга «Қозоғистонда сиёсий ислоҳатларни талаб қиламан» ва «Ноҳалол судьялар жавобгарликка тортилсин», деб ёзилган плакатларни кўтарган ҳолда келган эди. Ўша куни полиция ходимлари фаолни участкада уч соатга яқин ушлаб турди.

XS
SM
MD
LG