Ссылки доступа

Ўзбекистонда никоҳ шартномасини тузишни мажбурий қилиш таклиф этилмоқда


Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Оила кодексига никоҳни қайд этиш учун никоҳланувчилар ўртасида никоҳ шартномаси тузиш мажбурийлиги юзасидан таклиф киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўзининг Telegram каналида хабар берди.

Унга кўра, келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.

Бундан олдин “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази(ИАТМ)нинг оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича бўлим бошлиғи Гулнора Эшонхонова

Ўзбекистон Оила кодексининг никоҳ шартномасига оид моддаларини қайта кўриб чиқиш ва никоҳ шартномасини мажбурий қад этиш йўлидан бориш лозимлигини таъкидлаган эди. Унинг фикрича, шу усул билан оилавий муносабатларга учинчи шахс аралашиши, ажримдан сўнг турмуш ўртоқлардан бирини баъзан болалар, уй-жой ва маблағлардан маҳрум қилинишининг олдини олиш мумкин.

Sputnik Ўзбекистон интернет нашрининг республикада ўтказилган сўров якунларига таяниб маълум қилишича, респондентларнинг 41,5 фоизи мамлакатда мажбурий никоҳ шартномаси жорий этилишини қўллаб-қувватлайди. Улар айнан шундай ҳолатда ёш келин-куёвлар оила қуришга масъулият билан ёндашишади. Сўровда қатнашганларнинг 36,5 фоизи никоҳ шартномасининг мавжудлиги эҳтимолий ажримдаги муаммоларни бартараф этишга кўмак беради.

Расмий маълумотларга кўра, 2018 йил давомида Ўзбекистондаги нотариал идораларда 311,4 мингта никоҳ ҳолатида 219 та никоҳ шартномаси тузилган.

XS
SM
MD
LG