Ссылки доступа

Қирғиз-ўзбек чегарасида тилла тақинчоқлар ўғрилари ушланди


ҚР Давлат чегара хизматининг Жалолобод вилояти бўйича бошқармасининг чегарачилари милиция билан ҳамкорликда тилла тақинчоқларни ўғирлаганликда гумон қилинганларни ушлади. Бу ҳақда ҚР Давлат Чегара хизмати хабар берди.

Тарқатилган хабарларга қараганда, ўғирлик Жалолободдаги Марказий универсал магазини (ЦУМ)да юз берди. Беш нафар гумондор Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг “Маданият автойўл” назорат ўтиш пункти орқали чегарадан ўтаётганда чегара наряди томонидан ушланди.

«Кўздан кечирилаётганида уларнинг ёнидан аввал ўғирланган тилла тақинчоқлар топилди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ушланганлар ҚР ИИВнинг Жалолобод вилояти бўйича бошқармаси ходимларига топширилди», -дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG