Ссылки доступа

Қозоғистонда ўсмир ёнаётган уйдан икки болани олиб чиқди


Чимкентнинг Қурсай мавзесида 13 ёшли бола олов ичида қолган хусусий уйдан икки нафар болани олиб чиқди. Бу ҳақда шаҳар фавқулотда вазиятлар департаменти маълум қилди.

ФВД маълумотларига кўра, Жанақурилис кўчасида жойлашган хусусий уйда шанба куни ёнғин юз берди. Бу вақтда уйда уч нафар бола бор эди. Болаларнинг каттаси ёрдам сўраб қўшниларникига югуриб чиқди. 13 ёшли қўшни бола ўт ўчирувчилар бригадаси келгунга қадар уч ва беш ёшли икки болани кўчага олиб чиқди. Майдони 60 квадрат метрга тенг уй бутунлай ёниб кулга айланди.

Ўт ўчирувчилар алангани икки соатда ўчиришди. Алангадан қутқарилган болаларнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG