Ссылки доступа

Немис экспертлари "Туркман ҳаво йўллари"га халқаро даражага чиқишга ёрдам беради


Туркманистоннинг миллий «Туркменховаёллари» авиакомпанияси «Lufthansa Consulting» компаниясига мурожаат қилиб, ҳаво хавфсизлигининг халқаро стандартлар борасидаги камчиликларни бартараф этишда кўмак беришини сўради.

«Туркманистон миллий «Туркменховаёллари» авиаташувчиси «Lufthansa Consulting» компаниясини учинчи мамлакатлар операторлари (УМО) томонидан қўйилган ЕИ ҳаво хавфсизлиги (EASA) масаласида малака оширишга ёрдам беришни сўради, дейилади «Туркменховаёллари» ва «LufthansaConsulting»нинг 13 феврал кунги қўшма баёнотида

«Яқинда авиакомпания EASA талабларини қаноатлантириш масаласида қийинчиликлар билан тўқнаш келди ва бу масалага жуда ҳам жиддий ёндашмоқда. Авиаташувчи зудлик билан муааммолар бартараф этилишини тушуниб етди, шу сабабли ҳам юзага келган вазият юзасидан немис авиация экспертлари билан ҳамкорлик қилишга ва тадбирлар режасини қайта кўриб чиқишга киришди», дейилади баёнотда.

4 феврал куни EASA «Туркменховаёллари»ни қора рўйхатга киритди ва авиакомпания самолётларини ЕИ мамлакатларига, Европа Иттифоқи ҳудудлари орқали транзит парвозларини тақиқлади. Тақиқловнинг аниқ сабаблари ошкор қилинмади, бироқ туркман томонидан халқаро хавфсизлик стандартларига риоя этилиши тасдиқланиши талаб қилинди.

7 феврал куни АҚШнинг Туркманистондаги элчихонаси «Туркменховаёллари»нинг Европа Иттифоқига ва ЕИ худудлари устидан парвозлари тақиқланишига оид хабар тарқатди.

«Туркменховаёллари»нинг расмий сайтида қайд қилинишича, авиакомпания самолётлари бир кунда мамлакат ичкарисида 5000 йўловчига хизмат кўрсатади. Бир йилда маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича 3 миллион кишига хизмат кўрсатади.

XS
SM
MD
LG