Ссылки доступа

Тожикистон жанубида сил беморларига мўлжалланган санатория ўрнида болалар боғчаси қурилади


Тожикистон жанубидаги Восей туманининг Нонжемес қишлоғида жойлашган сил касаллигига чалинган болаларга мўлжалланган ярим вайронага айланган санаторий тез орада болалар боғчасига айлантирилади. Бу ҳақда туман маъмурияти раҳбари Мусо Ғафурзода маълум қилди.

Совет даврида Тожикистонда ягона бўлган мазкур санаторияда ҳар йили юзлаб болалар даволанган ва саломатликларини тиклаган. Бироқ фуқаролар уруши даврида санатория мулки талон-тарож қилинди, ярим вайронага айланган бино эса уйсиз одамлар учун бошпанага айланди. Айни дамда собиқ болалар санаторияси бўлган бино Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлигининг балансида турибди.

«Худоёр Ражабов номли қишлоқ кенгашига қарашли иккита йирик қишлоқда бирорта хам болалар боғчаси йўқ. Икки ҳафта муқаддам биз Соғлиқни сақлаш вазирлигига санатория ўрнида болалар боғчаси қурилишига рухсат берилишини сўраб мурожаат қилдик. Душанбедаги комиссия рухсат берди ва биз 200 ўринли болалар боғчаси қуриш учун лойиҳани тайёрладик», - дейди туман маъмурияти раҳбари.

Бироқ кўпчилик, собиқ болалар санаторияси ўрнида болалар боғчаси қуриш хатарли ғоя эканлигини айтмоқда. Санаторияда кўп йиллар давомида ишлаган Нураҳмад Ғоибовнинг сўзларига қараганда, мутахассислар бу жойни диққат билан ўрганиб чиқишлари ва шундан кейин бу ерда боғча қуриш керак ёки керак эмаслиги ҳақида расмий хулосаларни беришлари керак. Унинг айтишича, сил инсонга ҳаво орқали юқишига қарамай, қишлоқ жойлашган ернинг ўзи ҳам зарарланган бўлиши мумкин.

Как детский санаторий превратился в страшное место?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:38 0:00

Ярим вайрона бино уйсизлар учун бошпанага айланган. Улардан бири Света Сафарова ўз кучи билан собиқ санатория хоналаридан бирини тартибга келтиргани ва тўрт нафар фарзанди билан яшаб турганини айтган эди. Унинг сўзларига қараганда, бу ерда истиқомат қилаётганлар болалар собиқ санаториясини бутунлай вайрон бўлишидан сақлаб қолишган.

Сил бир неча йил аввал Тожикистон жануби, айниқса Восей тумани учун бир бало бўлган эди. Масалан тоғли Қайроғоч қишлоғида одамлар сил туфайли вафот этгани боис, у ерни «Ўлим водийси» дея аташарди. 380 нафар аҳоли истиқомат қиладиган қишлоқда сил билан оғирмаган аъзоси бор бирорта оила топилмайди.

XS
SM
MD
LG