Ссылки доступа

Турк киноюлдузи Бурак Ўзчивит $379 минг эвазига Тошкентнинг бой аёллари билан чой ичди (видео)


Машҳур турк киноартисти ва модели Бурак Ўзчивит Тошкентда 2,5 соат Ўзбекистондаги нуфузли ва таъсир кучига эга шахсларнинг рафиқалари, тадбиркор аёллар ва модел қизлар билан кечки зиёфат устида учрашди ҳамда бунинг учун 379 минг доллар ҳақ олди.

Бу ҳақда 18 февраль куни хабар берган маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзчивит фақат муҳлиса аёллар билан зиёфатда иштирок этиш учунгина Тошкентга келган.​

Rusturkey.com ҳам Ўзчивит Тошкентга нуфузли одамларнинг рафиқалари билан 2,5 соат кечки зиёфатда иштирок этиш учун келганини маълум қилди.

Бироқ "Новости Узбекистана" нашри эса Ўзчивит ўзбек режиссёрлари билан сериалда суратга тушиш масаласини муҳокама қилганини ва ёш актёрларга маҳорат дарси ўтганини ёзди.

Бурак Ўзчивит ўзбекистонлик муҳлисалари билан ўтказилган тадбирдан олинган видео ва фотосуратлар билан ижтимоий тармоқларда ўртоқлашган.

​Бурак Ўзчивит “Мўъжаз аср”, “Қора муҳаббат”,”Чолиқуши” ва бошқа сериалларда ўйнаган роллари билан машҳурдир.

Хабарларга қараганда у 14-15 февраль кунлари Тошкентда бўлган.

XS
SM
MD
LG