Ссылки доступа

Тожикистон ҳукмрон партияси аъзолари сони 500 мингга яқинлашди


Президент Эмомали Раҳмон бошчилигидаги Тожикистон Халқ демократик партияси 7 феврал куни баёнот бериб, ҳукмрон партия аъзолари сони ярим миллион кишига етганини маълум қилди.

Бироқ, шархловчиларнинг фикрича, бу каби кўрсаткичга маъмурий босимлар туфайли эришилган, барча истовчилар ТХДП сафларига қабул қилинган.

Партия аъзоларининг сони хақидаги янги маълумотлар ТХДП марказий ижроия қўмитасининг давлат раҳбари иштирок этган кенгайтирилган мажлисида эълон қилинди. Хукмрон партия маълумотига қараганда, айни дамда Тожикистон Халқ Демократик Партияси сафларида 460 мингдан ортиқ аъзо бор бўлиб, уларнинг 220 мингини хотин-қизлар ташкил қилади. Аъзоларнинг 176 мингдан ортиғи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлардир.

Партиянинг кенгайтирилган мажлисида мамлакатнинг турли минтақаларидан келган аъзолар, Тожикистон парламентининг ҳар икки палатаси спикерлари, бир қатор вазирлар, давлат корхоналарининг раҳбарлари ва бошқаларқатнашди.

Тожикистонда Халқ демократик партиясидан ташқари яна олтита сиёсий партия бор: Аграр, Демократик, Коммунистик, Иқтисодий ислоҳатлар партияси, Социал-демократик ва Социалистик партиялар бор. Улардан энг йириги Коммунистик партиядир, унинг сафларида 35 минг нафар аъзо бор.

Вахдат туманда яшовчи ўқитувчининг айтишича, ўзи ҳам хукмрон партия аъзоси ҳисобланади, чунки мактаб директори барча ўқитувчиларни мана шу партияга кириши борасида буйруқ берган. «Директор туман таълим бошқармасибизларнинг ҳаммамиз президент партиясига киришимиз борасида бўйруқ берганини айтди»,- дейди суҳбатдош. Ўз номини ошкор қилишни истамаган ўқитувчи, «биз ҳам ҳеч нарса демадик, партияга аъзо бўлдик ва ҳар ойда маошимиздан аъзолик взнослари ушлаб қолинади», деди.

Бироқ хуқуқ ҳимоячилари ҳар йили Тожикистон хукуматини сиёсий дастурларга асосланмай, балки ўзгача фикрловчиларни куч билан таъқиб қилаётганликда ва демократик қадриятлардан йироқлашаётганликда танқид қилади.

Тожик тилидаги асл материал билан шу ерда танишинг.

XS
SM
MD
LG