Ссылки доступа

ИЭМдаги коррупция иши бўйича Қирғизистон президентининг акаси сўроққа тутилиши мумкин


Собиқ бош вазир Сапар Исақовнинг адвокати Нурбек Токтакунов Бишкек ИЭМни модернизация чоғида коррупция билан боғлиқ иш доирасида парламент депутати Асилбек Жээнбековни сўроқ қилиш юзасидан суддан илтимос қилмоқчи. Бу ҳақда унинг ўзи “Озодлик”ка маълум қилди.

«Битимни парламент ратификация қилган ва қонун қабул қилган. Агар ратификация нотўғри бўлган тақдирда, у ҳолда депутатларни сўроқ қилиш керак. Асилбек Жээнбековни сўроқ қилиш керак. Нима бўлишидан қатъий назар мен уни судга чақираман. Мен расман судга мурожаат қилдим, менинг фикримча, бу масала бўйича депутатларни жавобгарликка тортиш керак», - деди Токтакунов.

18 феврал куни Свердлов туман судида ИЭМни модернизация қилиш чоғида коррупция иши бўйича эшитувлар бошланди. Мажлис ёпиқ режимда бўлиб ўтди.

Депутат Асилбек Жээнбеков бундан аввал парламент маъсулияти тўғрисидаги саволга жавоб берган эди. У депутатлар ҳукуматга ишонган ҳолда ратификацияни қўллаб-қувватлаганини айтди. Унинг таъкидлашича, Жўқорғу Кенеш ўз вазифасини адо этган, аммо халқнинг умидини битимни имзолаганлар оқламади.

Мазкур жиноий иш бўйича бир қатор амалдорларга айблов қўйилган, улар орасида собиқ бош вазир ва бошқа амалдорлар бор.

XS
SM
MD
LG