Ссылки доступа

Кўпболали оилаларнинг норозиликларидан сўнг Қозоғистонда “Мингта хонадон” дастури ишлаб чиқилди (видео)


Икки ҳафтадан бери Остонада давом этаётган кўпболали оналарнинг норозилик намойишларидан сўнг Қозоғистон ҳукумати мана ниҳоят кўп болали ёш оилалар учун турар-жой дастурини ишлаб чиқди.

Эндиликда улар давлатга тегишли хонадонларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳолда уч йилгача ижарага олиши мумкин.

Жамоат тараққиёти вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Мингта хонадон” дастури мамлакатнинг учта йирик шаҳри - Остона, Олмаота ва Чимкентда жорий этилади. Мазкур дастур доирасида Остона 350 та квартира олади. Фуқаролар турар жой ижараси учун 8 минг тенге ($20) тўлайди ва бу уйда уч йил давомида истиқомат қилишади, дейди Жамоат тараққиёти вазири Дархан Калетаев.

Турар жой ажратиш мезонлари қуйидагича: 29 ёшда ва оиладаги болалар сони. Ҳар бир мезон учун баллар белгиланади, кейин эса маҳаллий расмийлар квартира олувчилар учун навбатларни белгилайди.

Қозоғистон парламентининг фикрича, бу каби чоралар етарлича эмас, шу сабабли ҳукумат турар жой билан таъминлашнинг бошқа йўлларини излаб топиши керак. Масалан, ипотека олиш, талаба ва ёш мутахассислар учун ётоқхона ажратиш, хизмат ва ижтимоий уйлар қуриш. Депутатлар шунингдек, турар жойга даъвогарларнинг ёшини чеклаш керак эмаслигини таклиф қилишмоқда.

Депутат Гулнар Иксанованинг айтишича, ёшнинг юқори чегараси сифатида 29 деб эмас, 35 ёшни белгилаш керак. "Ҳозир бошқа дастурлар бўйича ҳам одамлар шартномани расмийлаштирганлардан кейин ҳам 29 ёшдан ошганлари боис уч йил давомида уй сотиб олиш хуқуқидан фойдалана олмаётгани маълум. Улар ёш сифатида ишни бошлашган, кейин маълум бўлишича дастур уларга тааллуқли бўлмай қолади".

Ҳозир Остонада 45 мингга яқин киши турар жой сотиб олиш учун навбатда турибди. Улар асосан кўп болали оилалар, пенсионерлар ва етим болалардир, улар ўзларича уй сотиб олиш имкониятига эга эмаслар.

Остонадаги “Турар жой жамғармаси”дагиларнинг айтишларича, квартира олиш учун ўртача 10 йил навбат кутилади. Турар жой биносини олиш учун навбатда турганлардан кўра уйлар анча кам қурилади. Бундан ташқари ҳамма Қозоғистон пойтахтида яшашни истайди. "Буларнинг ҳаммаси қурилиш ҳажми ва турар жой биноларнинг фойдаланишга топширилишига боғлиқ, – дейди Остона “Турар жой жамғармаси” директори Нурсулу Кожахметова. – Авваллари биз бир йилда ўртача 300 та квартирани топширган бўлсак, бу йил хажм анча ошди ва навбатдагиларга 730 тагача квартира берилиши режалаштирилган ".

Ёнғин оқибатида бир оиланинг беш нафар фарзанди ҳалок бўлганидан кейин Қозоғистонда 6 февралдан бери кўп болали оналарнинг ўзларига ижтимоий турар жой берилиши ва болаларга бериладиган нафақаларни ошириш талаби билан норозилик намойишлари давом этмоқда. Беш опа сингил 4 февраль, душанба куни Сариариқ туманидаги Коктал-1 мавзесидаги турар жой биносининг бошпанасида юз берган ёнғин оқибатида тириклайин ёниб кетди. Кўп болали оила пулга муҳтож эди: ҳукумат қандайдир сабаблар билан уларни ижтимоий уй учун навбатга олмаган, улар майдони 30 м2 бўлган бошпанада истиқомат қилишган. Уй печкада истилган ва бир зумда ёниб кулга айланди.

XS
SM
MD
LG