Ссылки доступа

16 штат Трамп томонидан жорий қилинган фавқулодда ҳолат юзасидан судга шикоят қилди


Ўн олтита, жумладан Калифорния ва Нью-Йорк штатлари, АҚШ президенти Трампнинг Мексика билан жанубий чегараларда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини блоклаш масаласида душанба куни Сан-Франциско судига мурожаат қилди.

Мазкур фармон Трампга девор қуриш учун Конгресс томонидан ажратилган маблағдан бир неча миллиард доллар кўпроқ маблағ сарфлаш имконини беради. Берилган даъво аризаси бюджетни тақсимлаш масаласида қонун чиқарувчи ва ижроия хокимият ўртасида ваколатларни белгилаши, шунингдек, президент фармонининг ҳаракатлар қамрови ва Оқ уй ҳамда Конгресс ўртасидаги баҳсларни суд идораси бартараф эта оладими, деган саволларга жавоб топиши керак бўлади. Даъвогарларнинг таъкидлашларича, бюджетни тасдиқлаш —Конгресснинг мутлақ ҳуқуқидир ва президент бошқа мақсадлар учун ажратилган маблағларни ўз билганича чегарага девор қуришга сарфлашга ҳаққи йўқ экан.

Трамп ўзининг талаби бажарилиши Конгресс томонидан инкор қилингани ва Мексика билан чегарага девор қурилиши учун салкам 6 миллиард доллар ажратишни истамаганидан сўнг пайшанба куни фавқулодда ҳолат жорий қилди. Маълумки, Мексика билан чегарага девор қуриш унинг 2016 йилги сайловолди ваъдаларидан бири эди.

Вашингтон, Чикаго ва ўнлаб шаҳарларда фаоллар Мексика билан чегарага девор қуриш учун маблағ олиш мақсадида президент Дональд Трампнинг мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонига қарши норозилик намойишларини ўтказишди.

XS
SM
MD
LG