Ссылки доступа

Ашхободда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошмоқда


«Озодлик» мухбирларининг хабарларига қараганда, айни дамда Туркманистон пойтахтидаги савдо нуқталарида озиқ-овқат нархларидаги ёзувлар белгилаб қўйилганидек сақланиб турибди, аммо амалда нархларда жуда катта фарқ бор. Шу билан бирга айрим маҳсулотларнинг нархи ошиб бораётгани кузатилмоқда.

«Озодлик» мухбирлари айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг, жумладан гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари ва меваларнинг нархини ўрганди. "Ҳозир товуқлар Ашхобод бозорларида 13 манат (3,7 доллар)дан эркин сотилмоқда, аммо тухумни ҳар бир донасини 0.33 манатдан «топиш»га тўғри келади", -дея хабар беради «Озодлик» мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, "Текин бозори"да товуқ маҳсулотларининг ассортименти пайдо бўлди. "Масалан, давлат ва хусусий дўконларда товуқ жигари 12 манатдан сотилаётган бўлса, Текин бозорида 7 ва8 манатга харид қилиш мумкин. Янги қанотчаларга талаб ортиб бормоқда ва улар 4 манатдан 6 манатга кўтарилди", -дея сўзларига қўшимча қилади мухбир.

2018 йил мобайнида Туркманистонда товуқларнинг нархларида кўтарилиш кузатилди, шунингдек, сотилиши полиция томонидан назорат қилинадиган тухум дефицити пайдо бўлди. Сотувда товуқ гўштининг мавжуд эмаслиги туфайли Туркманистон пойтахтининг кўплаб савдо нуқталарининг пештахталарини товуқ гўштини эслатувчи муляжлар безаб турди.

«Озодлик» мухбирининг хабар қилишича, айни дамда давлат тузилмалари томонидан ўрнатилган балиқ нархи- 12 манат, бироқ мамлакат бозорларида бир килограмм балиқ нархи 30-65 манатни ташкил қилади.

Ашхобод расмийларининг озиқ овқат маҳсулотларини давлат томонидан ўрнатилган нархларда сотилиши борасидаги талаб нонга ҳам тааллуқли бўлди. Феврал ойи бошларида пойтахтдаги "Теке" ва "Алемгошар" бозорлари пештахталарида эълонлар пайдо бўлиб, уларда битта тандир нони 1 манатдан сотилишги қайд қилинган. Ашхобод бозорларида оддий 500 граммлик нон 3 манат, сутли нон эса - 5 манат туради.

XS
SM
MD
LG